Олимпиада машъаласи ёқилди (видео)

Спорт

image

2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари машъаласи ўт олдирилди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўз саҳифасида маълум қилди.

Машъала ёқиш маросимида Греция Президенти Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Греция Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралос ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Маросим қадимги юнон Ҳера ибодатхонасида бўлиб ўтди. Токио-2020 эшкак эшиш чемпиони Стефанос Дускос Олимпиада машъаласи эстафетасини бошлайди.

Машъал эстафетаси аввал Грециядан ўтади. 26 апрель куни Афинада машъала Париж-2024 ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзоларига топширилади, кейин эса “Белем” елканли кемасида Францияга жўнаб кетади. Олимпиада олови 8 май куни Марселга етказилади. Олимпиаданинг очилиш маросими 26 июль куни Парижда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари вақтида барча мавжуд можароларда ўт очишларни тўхтатишга ҳаракат қилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made