Ортиқхўжаев 5 туман ҳокими фаолиятини танқид қилиб, уларни огоҳлантирди

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг 5 та туман ҳокими фаолиятини танқид қилиб, уларни огоҳлантирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев раислигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижроси ва уларга мутасадди раҳбарларнинг муносабати юзасидан йиғилиш ўтказилган. 

Йиғилишда Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат бошқарув органларига тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ҳамда ўз вақтида асосли жавоб беришига жиддий эътибор қаратилган. 

Муҳокама жараёнида Яккасарой туманида 29 та, Олмазор туманида 16 та, Мирзо Улуғбек туманида 14 та, Шайҳонтохур туманида 13 та ва Сергели туманида 11 та мурожаат белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги танқид қилиниб, туман ҳокимликлари огоҳлантирилган. 

Шу билан бир қаторда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг