Ортиқхўжаев маоши, Аҳмет Демир ва “Чорсу” меҳмонхонаси ҳақида нималар дейди?

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3,2 млн сўм маош олади. Бу ҳақда ҳоким “Alter Ego” билан интервьюда айтиб ўтди

Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев суҳбат давомида бир-биридан қизиқарли масалаларга шахсий муносабатини билдирган. Жумладан, Ортиқхўжаев давлат хизматчисининг иш ҳақи идеал ҳолатда қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдириб, Ўзбекистонда буни аниқлаш имконсиз эканлигини айтиб ўтди.

“Иш ҳақи қанчалик юқори бўлса, харажатлар ҳам шунчалик кўп бўлади. Баъзан ҳайрон қоламан. Одамлар бироз кўпроқ пул топа бошласа, катта-катта тўйлар қилгиси келади. Агар икки қаватли уйда яшаса, уч қаватлисини қуради. Уч қаватли уйи бўлса, дала ҳовли олади”, деб аниқлик киритган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев.

Ҳоким йирик бизнес ва ҳокимиятни бошқаришда қандай тафовутлар мавжудлиги ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

– Тўғрисини айтсам, ҳеч қандай фарқи йўқ. Фақат ҳокимият жуда катта компания. Кичик фирмада ҳам ҳал этилиши керак бўлган ижтимоий ва бошқа муаммолар бўлади. Ҳокимиятда ҳам шундай. Фақатгина ҳокимиятда бошқарувчилар ҳамда бир одамга алоқадор бўлмаган ҳал этилиши зарур масалалар жуда кўп.

Бундан бир неча ой аввал турк ишбилармони Аҳмет Демир “Чорсу” меҳмонхонасини таъмирлаш учун кредит ололмаётганида ҳокимият органларини айблаганди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркиялик тадбиркор иши бўйича баъзи маълумотларни айтиб ўтди.

– Бу мен ҳоким бўлишимдан олдин бошланган иш. Мен ишларни давом эттирдим. Аҳмет Демир Ўзбекистонга иккинчи марта келиб, “Чорсу” меҳмонхонасига 30 млн доллар инвестиция киритмоқчилигини айтди. Унга текинга меҳмонхона берилди. Икки йил ўтди, ҳеч нима қилинмади. Демир билан гаплашдим. У, менга 2 гектар майдондаги “Чорсу”ни беришди, аммо яна 3 гектар ер керак, деди. Мен Демирга сен ҳеч бўлмаса аввал бинонинг ташқи қисмини таъмирла, кейин иккинчи босқични гаплашамиз, дедим. У эса қатъий туриб олди. Айтишича, Демир америкалик инвестицион компания билан келишган. Улар 5 гектарда бир комплекс қуришни режалаштирган. Шунда Демир америкаликлардан 30 млн доллар олиши мумкин бўлади. У қонунчиликка кўра, инвестиция мажбурияти билан ўзига берилган бинони қандайдир америкалик компанияга гаров эвазига бериш ҳуқуқига эга эмас. Ўйлашимча, унинг пули йўқ.

Маълумот учун, Аҳмет Демир “Чорсу” меҳмонхонасини 350 хонали қилиб, тўрт юлдузли меҳмонхонага айлантиришни режалаштирган. Лойиҳа 1,1 миллион ўринли меҳмонхона тармоқларига эга “Marius” компанияси мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг