“Орзуларни рўёбга чиқариб”: NRG Uzbekistan 4 ёшда

Бизнес

image

Компания Тошкент аҳолисига енг юқори сифат ва қулайлик стандартларига жавоб берадиган уйларни тақдим етиб, ишонч билан олдинга қадам ташлашда давом етмоқда.

NRG Uzbekistan — МДҲ қурилиш бозорининг икки йирик ўйинчиларидан бўлмиш Ўзбекистоннинг Murad Buildings компанияси ва Қозоғистоннинг BI Group компаниясининг бирлашувидан ҳосил бўлган. Компанияларнинг симбиози ҳақида 2020 йилнинг 1 мартида NRG қўшма лойиҳаларни бошлаб, Тошкентда ақлли ва пухта ўйланган уй-жойлар қурилишини бошлаганида маълум бўлди.

Ўтган тўрт йил давомида компания ўзбекистонликлар учун ноёб концепция ва қулай тураржой лойиҳасига эга қурилишлар намунасини, ажойиб натижалар ва ютуқларни намойиш етди. Булар:

•    148 000 м2 майдонда қурилган объектлар
•    2 300 дан ортиқ сотилган хонадонлар
•    3 та тугалланган лойиҳа
•    NRG тураржой мажмуаларида истиқомат қилаётган 1300 дан ортиқ оила 
•    10 та жорий объект
•    6 та объектнинг лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда 

NRG компанияси ўзбекистонликлар истиқомат қилаётган муваффақиятли якунланган учта: NRG Hayot, NRG Oybek ва NRG Mirzo Ulug‘bek лойиҳалари ҳақида ғурур билан гапира олади. Ушбу турар-жой мажмуалари энг талабчан мижозларнинг еҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган юқори сифат стандартлари ва ноёб дизайннинг тимсолига айланди.

Бугунги кунда NRG қурилиш босқичида ёки ривожланаётган бир нечта лойиҳалар устида фаол иш олиб бормоқда. Улар орасида: NRG Voha, NRG Yangi Baxt, NRG Park, NRG Jomiy, NRG Qorasuv, NRG Zamon ва NRG Maftun Makon’лар бор.

NRG компанияси тураржой мажмуаларини қуришда мижозларнинг еҳтиёжлари ва уларнинг турмуш тарзига алоҳида еътибор қаратади. NRG сифатли бинолар қурилишидан ташқари, ҳудудни комплекс ўзлаштириш йўналиши бўйича ҳам фаол ҳаракат қилмоқда. Бу нафақат тураржой кўчмас мулк объектини, балки аҳолини бевосита ўз ҳудудида максимал даражадаги комфорт ва қулайликлар билан таъминлаш орқали плайҳаблар, мактаблар, болалар боғчалари, хиёбонлар ва савдо-кўнгил очиш марказлари каби турли хил ижтимоий муассасаларни тақдим етишни ҳам ўз ичига олади.

Компаниянинг келажакка бўлган ўта юқори мақсадлари жорий лойиҳалар билан чекланмайди: NRG компанияси раҳбарияти ўз фаолиятини кенгайтиришга ва яна бир нечта тураржой мажмуаларини, шу жумладан NRG Yunusobod ва NRG Barno мажмуаларини қуришга интилмоқда. Улар одамларнинг яшаши, ишлаши ҳамда атроф-муҳит билан уйғунликда дам олишлари мумкин бўлган маконларни яратиш вазифасини давом эттира олади. 

“Шиддат билан ривожланаётган замонавий технологиялар оламида миллий маданият руҳини сақлаб қолиш, айниқса, муҳим аҳамият касб етмоқда. Биз ўзимизнинг тураржой мажмуаларимиз аҳолиси билан биргаликда Наврўз, Болаларни ҳимоя қилиш куни, Мустақиллик куни ва, албатта, Янги йил каби турли тадбирларни нишонлаймиз. Биз учун замонавий тураржой мажмуаларимизда ўз уйидаги сокинлик ҳиссини берувчи ўзбекона руҳ ва муҳит ҳукм суриши жуда муҳим. Биз қўшничилик маданиятини тураржой мажмуаларимиздаги ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида сақлашга интиламиз. Зеро, бу хусусият биз қурган биноларни нафақат яшаш жойи, балки аҳолимиз учун том маънодаги уйга айлантиради”, NRG Uzbekistan.

NRG компаниясида уйни барпо етиш нафақат сифатли қурилиш, балки ҳар бир инсон учун қулай яшаш шароитини таъминлаш еканини тушунишади. Шунинг учун мажмуада NRG Service хизмати тақдим етилган.

NRG Service – бу инсон еҳтиёжларини қондириш учун махсус яратилган хизматлар мажмуаси. Унинг таркибига қуйидагилар киради: уй менежери, қўриқлаш ва тозалаш хизмати, 24/7 ёрдам кўрсатиш маркази, аризаларни қайд етиш, шаффоф тарифлар ва SMS-билдиришномалар.

Бугунги кунда NRG Uzbekistan иккита йирик лойиҳани фойдаланишга топширишга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Келаётган баҳор ойларида Тошкент аҳолиси иккита нуфузли турар-жой мажмуасида — NRG Park ва U-Tower’да янги ҳаётни бошлаш имкониятига ега бўлади. Уларнинг ҳар бирида қулайликни таъминлаш билан биргаликда юқори сифатли турар жой таклиф қилинади.

NRG Uzbekistan эришган ютуқлари даражасида тўхтаб қолгани йўқ, балки ўз соҳасидаги етакчилардан бири бўлиб қолган ҳолда, тураржой мажмуаларини қуришда янги чўққиларни забт етишда давом етмоқда.

Батафсил маълумот: 

Телефон: 1060 | Сайт: u-nrg.uz

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг