Арипов ёрдам пулларини тарқатиш масаласида танқидий йиғилиш ўтказяпти

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Видеоселектор йиғилишида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда.

Ҳукумат раҳбари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатишда сусткашликка йўл қўйган айрим маҳаллалар раисларининг қилмишини кескин танқид қилди.

Бош вазир буни ҳеч қайси мезон билан оқлаб бўлмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда шу масала муҳокама қилинганди.

Президент моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатларини тўғри ва ҳаққоний шакллантириш, ажратилган маблағларни адолатли тарқатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг