Ер юзидаги илк сунъий ақлга эга ҳарбий дрон Австралия армиясида пайдо бўлди

Олам

image

Boeing  авиакомпаниясининг Австралиядаги бўлинмаси мамлакатнинг ҳаво кучларига мўлжалланган биринчи сунъий разведка учувчисиз жанговар дронининг прототипини тақдим этди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни компания сайтида хабар берилди.

Loyal Wingman деб номланган янги моделнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ярим автоном режимда ишлайди ва ёнғинли қшллаб-қувватловчи самолёт сифатида ишлатилади. Тахминларга кўра, Loyal Wingman бошқа қирувчи самолёт учувчисининг буйруқларини мустақил равишда бажаради.

“Авиация платформаларининг имкониятларини кенгайтириш учун сунъий ақлдан фойдаланадиган самолёт Австралияда 50 йилдан ошиқ вақт ичида ишлаб чиқилган биринчи самолёт бўлди”, дейилади Boeing хабарида.

Компаниянинг таъкидлашича, жами учта прототип ишлаб чиқарилади. Улардан биринчисининг синовлари яқин келажакда бошланади ва йил охирига қадар парвозларга ўтиш режалаштирилган. Loyal Wingman дрони асосида Boeing Airpower Teaming System (ATS) дастури глобал мудофаа бозори учун ишлаб чиқилади.

Австралия ҳукумати 2019 йил февраль ойида Американинг Boeing авиация корпорацияси билан ҳамкорликда принципиал янги дронлар турини яратиш дастури бошланганини эълон қилди. Loyal Wingman дастурига жами 40 миллион доллар сарфланиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг