Покистонда яшин уриши ва ёмғир оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Покистонда 12-15 апрель кунлари ёмғир оқибатида камида 41 киши, жумладан, 28 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP расмийларга таяниб хабар берди.

Покистоннинг энг йирик ва аҳоли гавжум вилояти бўлган Панжобда энг кўп қурбонлар қайд этилган бўлиб, жума ва якшанба кунлари орасида 21 киши яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган.

Балужистон вилоятида камида саккиз киши (улардан етти нафарини чақмоқ урган) ҳалок бўлган. Ёмғирдан вилоятнинг 25 тумани зарар кўриб, айрим ҳудудларни сув босган.

Жанубий Синд провинциясида сув босган йўллар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларида тўрт киши вафот этган.

Шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва вилоятида кучли ёғингарчиликдан уйлар қулаши оқибатида яна саккиз киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлган.

Покистоннинг табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси яқин кунларда кўпроқ ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли кўчки ва сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон яшин уриши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made