Президент фармони: Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни қабул қилди.

Қонунга мувофиқ, жорий йилнинг 24 мартида устав капитали 10 млн доллар бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг устав фонди босқичма-босқич 1 млрд долларга етказилиши назарда тутилган.

Мазкур компания капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ўзбекистон) улуши 25 фоизни ташкил қилади. 

Фармонга мувофиқ, Компания ва унинг таъсисчилари 10 йил муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулк ва активларни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент фармони

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг