“Намунали” Японияда фавқулодда ҳолат 31 майгача узайтирилади

Олам

image
Япония пандемияни тугатиш учун янги чоралар қўллашга ўтади north_east

Япония пандемияни тугатиш учун янги чоралар қўллашга ўтади

Японияда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича ҳукумат қароргоҳи фавқулодда ҳолат режимини 31 майгача узайтиради. Бу ҳақда Иқтисодий тикланиш вазири Ясутоши Нишимура маълум қилди.

"Экспертлар кенгашида биз фавқулодда ҳолат режимининг вақти ва зоналари масаласини муҳокама қилдик. Мутахассислар муддатни 31 майгача узайтиришга келишиб олишди. Бу ҳақда расмий қарор штаб-квартираси томонидан қабул қилинади", дейди вазир Нишимура эксперт комиссияси йиғилишидан кейин журналистларга.

8 мартдан бошлаб фавқулодда ҳолат режими Япониядаги еттита префектурада қўлланила бошланди. 16 апрелдан бошлаб у мамлакат бўйлаб жорий қилинди. 13 префектура фа "махсус" мақомини олди.

Японияда фавқулодда вазиятларга қарамай ишлашни давом эттирадиган шахслар ёки компанияларга ўз-ўзини изоляция қилиш режимини бузганлик учун жарима белгиланмаган. Ҳокимият компанияларни иложи борича узоқдан ишлашга ва аҳолини заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирди.

Шу билан бирга, мамлакатда истироҳат боғлари икки ойдан бери ишламаяпти, жамоатчилик иштирокидаги концертлар ва спорт тадбирлари бекор қилинди. Март ойининг бошидан бери мактаблар ёпилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирус билан боғлиқ 14 571 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 4 817 нафари соғайган, 440 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 13 846 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Японияда

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг