Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Олам

image

Россия Бош вазири Михаил Мишустин бугун, 7 май куни Россиянинг янги сайланган Президенти олдида ҳукумат истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.

“Россия Федерацияси ҳукумати тўғрисида" Федерал Конституциявий қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, Россия Федерацияси ҳукумати томонидан Россиянинг янги сайланган Президентига ўз ваколатларини истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарор Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришган куни ҳукумат буйруғи билан расмийлаштирилади”, дейилади хабарда.

Мишустин бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси тўрт йилдан сал кўпроқ ишлади. Ваколатлар истеъфога чиқарилгандан сўнг, Россия Федерацияси ҳукумати Президент номидан янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Бу мамлакат Асосий қонунининг 117-моддасида белгиланган.

Давлат Думаси 10 май куни йиғилиб, янги ҳукумат раҳбарини тасдиқлаши кутилмоқда. Эртага, 10 май куни Президент томонидан таклиф этилган Бош вазирликка номзод парламентдаги барча фракциялар билан маслаҳатлашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Конституцияга кўра, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Давлат Думаси томонидан тасдиқланади. Бош вазир тасдиқланганидан кейин бир ҳафтадан кечиктирмай Президентга федерал ижроия органларининг тузилмаси бўйича таклифлар киритади. Шунингдек, у Президентга Бош вазир ўринбосарлари ва федерал вазирлар лавозимларига номзодларни таклиф қилади.

Мишустин ҳукуматининг истеъфога чиқиши 1990 йил июнь ойида Россиянинг Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинганидан бери 15-бўлди. Бу Россия Федерациясининг янги сайланган Президентига ўз ваколатларидан воз кечадиган олтинчи Вазирлар Маҳкамасидир. Қолган идоралар Россия Федерацияси Президентининг фармонлари билан тугатилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кремль саройида Владимир Путиннинг Россия Президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made