Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Россиянинг Ставрополь ўлкаси ҳудудида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Ставрополь губернатори Владимир Владимировга таяниб, РБК хабар берди.

Қайд этилишича, Ставрополь ўлкасининг Красногвардейский тумани ҳудудига самолёт қулаган. Мудофаа вазирлигининг аниқлик киритишича, Ту-22М3 жанговар топшириқни бажариб, аэродромга қайтаётган бўлган. 

“Красногвардейский туманидаги далага самолёт қулаб тушди. Учувчилар ҳаводан катапултация қилган. Экипажнинг тўртинчи аъзоси вафот этган”, дейилади хабарда.  

Вазирликка кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Кейинроқ губернатор Владимиров ҳарбий самолётнинг икки учувчиси тиббиёт муассасаларига етказилгани ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

Маълумот учун, Ту-22М3 узоқ масофали, тез учувчи ракета ташувчи-бомбардимончи самолёт ҳисобланади. У бошқариладиган ракеталар ва авиабомбалар ёрдамида аэродромлардан 2200 километргача бўлган масофада денгиз ва қуруқликдаги нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қримдаги Севастополда ҳарбий самолёт денгизга қулаб тушганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made