Россияда автобус дарёга тушиб кетди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Санкт-Петербург марказида 20 га яқин йўловчиси бўлган автобус дарёга тушиб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи бир нечта машинани уриб юборган ва автобус кўприкдан пастга қулаган. Яқин атрофдаги қурилиш майдончасида ишлаётган ишчилар одамларни автобусдан туширишга ёрдам берган. Таъкидланишича, улар тушлик қилаётган эди ва сувга тушиб кетган автобусни кўриб, одамларни қутқариш учун ўзини сувга ташлаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойида 69 нафар мутахассис ва 18 дона техника ишламоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчиси қўлга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан (Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш икки ва ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлса) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқ. Оммавий ахборот воситаларида бир қанча қурбонлар ва яраланганлар ҳақида хабар берилган.

Янгиланган маълумотларга кўра, олти киши шифохонага ётқизилган, 3 киши вафот этган.

Автобус ҳайдовчиси қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made