Самарқандда 1 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иккита иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан ИИБ, “Ўзэнергоинспекция” ва ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “Найман”  МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ғ.Х. ўзига қарашли иссиқхонага ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида 20 дона қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўзбошимчалик билан ўрнатиб, жами 688,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, “Қозоқ-Найман” маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи Х.Ш. ўзига тегишли иссиқхонада қўлбола усулда ясалган иситиш ускуналарини ўрнатиб, 329,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Бўстон туманида ҳам "T-I." МЧЖ масъул шахслари туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖга қарашли бинода назорат муҳри бўлмаган электр ҳисоблагични ўрнатиб, жами 105,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Самарқанд табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made