Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисига суд ҳукми ўқилди

Олам

image

Нур-Султон шаҳрининг Боқўнғир судида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ котиби Анарбек Карашев ва Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ерик Утембаевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда пойтахт суди матбуот хизмати хабар берди.

Анарбек Карашев элчихона биносини қуриш учун ажратилган, ва ҚҚС тўлаш учун мўлжалланган маблағларни ўзлаштиришда айбланган. Шунингдек, унга тадбиркорлардан пора олиш, пулларни легаллаштириш айби ҳам қўйилди.

Собиқ элчиУтембаев Карашевга ёрдам берганликда айбланган. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Хўжалик бошқармасининг собиқ директори Сакенова (тадбиркорлардан пора олиш), бошқарманинг собиқ ходимлари Нурекенов (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш), Жумасанова (пора олишга ёрдам бериш), МЧЖ раҳбари Кутдусов (пора бериш) айбланувчилар қаторига қўшилган ва суд қилинган.

Барча судланувчиларга суд томонидан айблов ҳукми ўқилди. Унга кўра, Анарбек Карашев ва Ерик Утембаевга 2 йил озодликни чеклаш жазоси белгиланди. Судланувчиларнинг барчаси умрбод давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Қозоғистоннинг ўша вақтдаги Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевни эгаллаб турган лавозимидан вақтинча четлатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унинг ўрнига Дархан Амангелдиевич Сотиболди Ўзбекистонга элчи қилиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Ерик Утембаев

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг