Сирдарёда смартфон сотаман деб мижозини чув туширган йигит қўлга олинди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 20 ёшли (аёл) Б.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2,4 миллион сўм миқдоридаги пул маблағи номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилган.

Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи 18 ёшли М.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.А. Instagram ижтимоий тармоғи орқали "iPhone 12 рrо сотилади" дея ёлғон эълон жойлаштирган. Бу эълонга ишонган жабрланувчи Б.Х. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кирган. Шундан сўнг, осон пул топишни касб қилиб олган йигит 2,4 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига тушириб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва аёлнинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киритиб қўйган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир қилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made