Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни сўйиб ташлади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлади. Ушбу ҳолат тасвирланган видео “Меҳр ва Оқибат” жониворларни ҳимоя қилиш жамияти Telegram-каналида эълон қилинди.

Манбага кўра, ҳодиса Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган. Унда 53 ёшли эркак ва унинг 33 ёшли ўғли ҳовлисидаги жўжани тишлаб ўлдириб қўйган кучукчани аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлаган. 

Шунингдек, улар мазкур ҳолатни тасвирга олиб, видеони итни бу оилага берган биринчи эгасига юборган. 

Маълумот учун, юқоридаги ҳолатда фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш)га кўра, айбдор ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида эркак автомобилида қўшнисининг итини судрагани ва  Фарғонада фуқаролар мушукни тириклайин ёқиб юборгани ҳақида хабар берилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ит сўйиб ташлади жўжа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг