Таниқли жарроҳ Тимур Ҳайдаровнинг клиникасида тинтув ўтказилди

Олам

image

Ўзбекистонда туғилган ва ҳозирда Россияда фаолият олиб бораётган машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаровнинг Москвадаги клиникасида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича Бош тергов бошқармаси хабар берди. 

Бу унинг IQ Plastic клиникасида беморнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этгани билан боғлиқ. Ҳозирда мазкур муассаса бир қатор хизматларни тўхтатди ва операция хоналарини муҳрлади.

Гап шундаки, жорий йилнинг 16 февраль куни IQ Plastic клиникасида 35 ёшли эркак операция қилинган ва у шифохонадан чиқарилгандан кейин ўзини ёмон ҳис қилди. Бемор яна Ҳайдаров билан боғланиб, яна операция қилинади. Бироқ эркакнинг аҳволи ёмонлашишда давом этган. У бошқа тиббиёт муассасасига ётқизилган ва у ерда комага тушиб, вафот этган. Вафот этган бемор тадбиркор Пётр Гаврилов эди. 

Терговчилар IQ Plastic'га қарши Жиноят кодексининг 238-моддаси "c" банди (истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, ўлимга олиб келадиган хизматлар кўрсатиш) бўйича жиноий иш қўзғатди. Ушбу модданинг энг юқори жазоси олти йилгача озодликдан маҳрум қилишдир.

Клиникада тинтув ўтказилиб, расмий ва тиббий ҳужжатлар олиб қўйилди. 14 апрель куни Ҳайдаровнинг ўзи беморнинг ўлими юзасидан сўроқ қилинган.

“Пойтахт Тергов қўмитаси терговчилари Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси ходимлари кўмагида Росздравнадзор мутахассисларини жалб қилган ҳолда поликлиниканинг амалдаги раҳбарияти, бош ва ижрочи директорлари, бош шифокори, жарроҳи, ассистенти, анестезиологи қароргоҳи ҳамда IQ Plastic МЧЖ клиникаси биноларида тинтувлар ўтказилди. Керакли ҳужжатлар ва сақлаш воситалари топилиб, олиб қўйилди. Айбланувчилар сўроқ қилиниб, юзма-юз келтирилди”, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тимур Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар