Telegram канал муаллифлари учун монетизацияни ишга туширди

Технология

image

Энди мингдан ортиқ обуначига эга Telegram каналларининг эгалари улардаги рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олади. Бу ҳақда Telegram мессенжерининг ўзида хабар берилди.

Канал эгалари тушган маблағни олиб қўйиши ёки улар билан реклама учун тўлов қилиши мумкин. Бунинг учун бир қатор мамлакатлар, жумладан, Россия, Украина, Фаластин ва Исроил фойдаланувчилари учун мавжуд бўлмаган TON блокчейнига асосланган криптовалюта Toncoin ишлатилади.

“Биз TON блокчейнини паст тўловлар, транзаксияларни қайта ишлашнинг юқори тезлиги ва сонияда рекорд даражадаги транзаксияларни қўллаб-қувватлаш комбинацияси учун танладик”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 31 мартдан бошлаб исталган Messenger аккаунтини бизнес аккаунтига айлантириш ва иш вақти ва манзили, тезкор жавоблар, автоматик хабарлар, бўш чат саҳифасида хабарни созлаш ҳамда чат-ботни қўллаб-қувватлаш каби бизнесга хос хусусиятларга кириш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram монетизация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made