Тошкент метросида йўловчининг тоби қочгани сабабли поездлар ҳаракати кечикди
Жамият
−
20 Сентябрь 2023
4203Ижтимоий тармоқларда метро йўналишларида поездлар узоқ вақтда келаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.
Кеча, 19 сентябрь санаси тахминан соат 18:15 лар атрофида Тошкент бекатига кириб келган 37-сонли ҳаракат таркибидаги йўловчилардан бирининг тоби қочган. Йўловчи вагондан бекатга олиб чиқилиб, унга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Оқибатда ушбу ҳаракат таркиби йўналишда белгиланган жадвалдан 2 дақиқа кеч қолган.
“Ҳозирги вақтда ушбу йўналишда поездлар белгиланган тартибда ҳаракатланмоқда”, дейилади метрополитен хабарида.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023