ИИББ коллеждаги жанжал ҳақида 3 кун ўтиб хабар берди

Жамият

image

Аввалроқ, Миробод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчи қизлари ўртасида можаро чиққани ва қизлардан бири аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

QALAMPIR.UZ хабаригача миқ этмаган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 8 февраль куни қайд этилган ҳолат бўйича 3 кун ўтиб хабар берди. 

Қайд этилишича, 8 февраль куни Э. исмли ўқувчи қиз тан жароҳати билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Муассаса ўз навбатида Миробод туман ИИБни бу ҳақда хабардор қилган.

Вазиятга ойдинлик киритилганда, қиз курсдоши О.К. ва унинг опаси Ш.К. томонидан калтаклангани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси ўтказиш тайинланган ва тергов ҳаракатлари бошланган.

Таъкидлаш жоизки, воқеа соат 14:00 да атрофида, айни иш, дарс вақтида содир бўлган.

QALAMPIR.UZ  мазкур воқеани ўрганишда давом этади. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Миробод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи жанжал

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг