Тошкентнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминоти ўчирилиши кузатилади

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, 5 июнь куни соат 21:00 дан 6 июнь соат 17:00 га қадар пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги қуйидаги манзилларда ичимлик суви таъминоти ўчирилиши ва сув босимининг пасайиши кузатилади:

- Марказ-26 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
-1-сонли болалар шифохонаси;
- 242-сонли телефон тармоқлари корхонаси (АТС) ;
- "Версал" тўйхонаси;
- "Макро" супермаркети;
- Марказ-27 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- 35-сонли поликлиника ;
- Марказ-28 да жойлашган кўп қаватли уйлар ва корхоналар;
- "Илғор" МФЙ ;
- "Тинчлик" МФЙ
- Беруний кўчаси
 
Босим пасаядиган манзиллар:
 
- Тинчлик кўчаси;
- "Тинчлик" тор кўчаси;
 
Олмазор тумани:
 
- Б-1 мавзеси;
- Оҳакчи кўчаси;
- Нурафшон кўчаси;
- Ниёзова кўчаси;
- Фаробий кўчаси.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг