Тошкентда 19 ёшли “права”сиз ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 12 апрель куни Тошкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Ҳодиса соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Юнусота кўчаси 14а-уй қаршисида рўй берган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган К.Ш Nexia 3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари  оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made