Тошкентда автомобиллар ёнишига “ёритгичлар айбдор” эканлиги ростми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда ёнаётган автомобилларнинг суратлари тарқалмоқда. Фойдаланувчиларнинг фикрларига кўра, бунга кундуз вақтида ёритгичларни ёқиб юриш сабаб бўлган. 

Кўпларни қийнаб келаётган мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғланиб, қуйидагиларни маълум қилди.

Ўтган 2018 йилда енгил машиналарни ёниб кетиши билан боғлиқ 64 та ҳолат қайд этилган эди. 2019 йилнинг бошидан эса Тошкентда автомобилларнинг 11 марта ёнганликлари қайд этилди. Булардан икки ҳолатда ёниш – ёқилғи тизими ишдан чиққанлиги сабабли юз берган. Қолган ҳолатларда эса ёнғин қуйидаги русумли автомобилларда электр ўтказиш тизими бузилганлиги боис содир бўлган: ГАЗ-3102, ГАЗ-2401, Daewoo Matiz, ВАЗ-2109, Hyundai Sonata, Ford Sierra, ГАЗ-2420, Chevrolet Epica, Chevrolet Captiva, Chevrolet Damas (ёнғинга ЙТҲ сабаб бўлган), Chevrolet Cobalt – автомобилнинг мотор қисмида содир бўлган борт компьютер ива аккумуляторни улаб турувчи электр ўтказиш тизимадаги қисқа узилиш сабаб бўлган. Автомобиль ёритгичларига зарар етмаган.

Кеча, 17 май куни соат 16:00 ва 17:00 орлағида Фарход кўчасида қурилаётган ресторан қаршисида содир бўлган Volvo русумли автомобилнинг ёнишида, ҳайдовчига ёрдам берган қурувчиларнинг ва бошқа гувоҳларнинг ҳамда шахсан ҳайдовчининг гапларига кўра мотор қисмидаги муаммолар сабаб бўлган. Шошилинч хизматлар бўлмиш 101 ёки 102 рақамларига у ва гувоҳлар қўнғироқ қилишмаган. Агар ижтимоий тармоқларда тарқалган суратга эътибор билан қаралса, ёритгичларга зарар етмаганини кўриш мумкин.

ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларининг маълум қилишларича, ёнғинга сабаб бўлган электр ўтказгичларнинг техник қониқарсиз ҳолатлари кўпинча эски йилларда ишлаб чиқарилган автомобилларда учрайди. Шундай эка нагар сизнинг автомобилингиз “катта ёшда” бўлса, техник кўрик давомида электр ўтказгичларга алоҳида эътибор бериш зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин ёритгич автомобиль

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг