Тошкентда психотроп дориларни сотаётган “аптекачи” ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “А.Ш.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Г.Л. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 245 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Б.М.га 5,9 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

психотроп дорилар "аптекачи"

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made