Тошкентда Spark ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Чилонзор туманида Spark ва Matiz иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 4 май куни соат 12:50 лар атрофида Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берган. 2003 йилда туғилган А.Ю. бошқарувида бўлган Spark 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган Matiz билан тўқнашган.

"ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Tesla ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Spark ва Matiz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made