Тошкентда ўқитувчи 1-синф ўқувчиларининг қўлига игна санчиб, жазолади

3-саҳифа

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун қўлларига игна ва "саморез" санчиб жазолагани айтилганди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ўқитувчи ишдан олинганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 16 апрель куни туманнинг 277-ўрта мактабида 1-"Э" синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мактаб директорининг ҳузурига келиб, синф раҳбари С.Р. (аёл)нинг устидан шикоят қилган.

Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари ўқувчилар қўлининг кафт қисмининг устига "саморез" ва игналарни санчиб, турли жароҳатлар етказгани, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдиришган.

Хусусан, ҳолат 2023 − 2024-ўқув йили бошидан бери такрорланиб келган. Ўқитувчи болаларга бу ҳақда кимгадир айтишса, бундан баттарини қилиб, қўлларига мих тиқиш таҳдиди билан қўрқитган.

Омбудсманга кўра, шундай номақбул ҳаракатларни содир қилгани юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилган.

"Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда", дейилади хабарда


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made