Тошкентда ўқувчи мактабга қурол ва ўқлар олиб келди
Жамият
−
21 Февраль 2019
13717Тошкент шаҳрида 16 ёшли, 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан овозни пасайтиргичли (глушитель) пневматик тўппонча, газ баллони, ҳимоя ниқоби, металл ўқлар олиб келган.
Воқеа кеча, 20 февраль куни пойтахтдаги 5-ўрта мактабда содир бўлган.
2003 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси М.М. дарс хонага ўзи билан пневматик қурол олиб келган. Мазкур ҳолат профилактика нозири томонидан ўқувчилар сумкаси текширилганда аниқланган.
Қайд этилишича, ўсмирнинг сумкасида MINI UZI IWI маркали пневматик тўппонча, глушитель, 4 та пневматик газ баллони, ўқдон, шунингдек, 1,5 мингта металл ўқлар ва ҳимоя ниқоби бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023