Тошкентликлар меҳрини қозонган Тўлаганов 70 ёшни қаршилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг ўринбосари — Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи Козим Носирович Тўлаганов бугун, 20 май куни 70 ёшни қаршилади. 

Козим Тўлаганов 1949 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 

1971 йил Тошкент политехника институтини тамомлаб, илк меҳнат фаолиятини ушбу ОТМда стажер-тадқиқотчи сифатида бошлаган. 1972-1992 йиллар давомида Тошкент шаҳридаги қурилиш ишларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. У фаолияти давомида Бош вазир ўринбосари даражасигача кўтарилган.2004 йилда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган. 

1997 йилдан 2001 йилгача Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Тўлагановни нафақат пойтахтликлар, балки республиканинг кўплаб ҳудудларидаги фуқаролар Тошкентнинг энг адолатли ва мард ҳокими сифатида тилга оладилар. Қолаверса, у Тошкент вилояти ҳокими лавозимида ҳам фаолият юритган. 

2017 йилгача, яъни Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгунга қадар, Козим Тўлаганов номи расмий матбуотда тилга олинмас эди. Шавкат Мирзиёев Президент бўлиши биланоқ, 2016 йил 7 декабрь куни Козим Тўлаганов Конституция қабул қилингани муносабати билан ўтказилган тантаналарга таклиф этилди. У маросимда собиқ Ички ишлар вазири, генерал-полковник Зокиржон Алматов билан кўриниш берди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги қарорига мувофиқ Козим Тўлаганов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг ўринбосари - Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Маълумот ўрнида, бу йил Ички ишлар вазири ўринбосари Зокиржон Алматов ҳам 70 ёшни қаршилайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг