Мудҳиш ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Жамият 08 Апрель 14:36 2826
image

Наманган вилоятида ҳайдовчи масофани сақламаслиги ортидан йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарди ва ўзи ҳамда йўловчисининг ҳаётига зомин бўлди.

Кеча, 7 апрель куни Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган О.Х. Nexia русумли автомобилини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро З.Б. бошқарувидаги “КрАЗ-355” русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

Натижада Nexia йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. шифохонада вафот этган. Nexia автомашинасида бўлган яна бир йўловчи М.С. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 2.9
Теглар