Тожикистон дунёдаги можароларни тугатиш учун ўз тажрибасини таклиф қилди

Олам

image

Тожикистондаги фуқаролар уруши тугаши тажрибасини жаҳондаги бошқа можароларни ҳал қилишда ҳам қўллаш мумкин. Бу ҳақда республика Хавфсизлик Кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода хавфсизлик масалалари бўйича масъул олий вакилларнинг халқаро йиғилишида маълум қилди.

“Тожик халқининг мамлакат яхлитлигини, маданий цивилизация қадриятларини ҳимоя қилишдаги жасорати ва фидойилиги, тинчлик ва бунёдкорликка интилиши 90-йилларнинг бошларидаги фуқаролар урушини тугатиш имконини берди. Унинг келиб чиқиши зўравон экстремизм ва терроризм мафкураси эди. Албатта, бизнинг тажрибамиз сайёрамизда мавжуд бўлган янги мураккаб можароларни ҳал қилишга хизмат қилиши мумкин”, дейди у.

Хавфсизлик Кенгаши котибининг таъкидлашича, Тожикистон бугунги кун воқелигини ҳисобга олиб, жаҳон давлатларининг миллий ўзига хослиги ва анъанавий қадриятларини асраб-авайлашда глобал ва минтақавий даражада ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашни муҳим деб билади. У бундай қадриятларни тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг ажралмас элементи деб атади.

Маълумот учун, Тожикистонда фуқаролар уруши 1992 йилда расмий ҳокимият ва турли миллатчилик ва исломий оқимлар тарафдорлари ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида бошланган. 1997 йилда Москвада Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва иккинчи тарафнинг етакчиси Саид Абдулло Нурий Россиянинг ўша пайтдаги президенти Борис Елцин иштирокида тинчлик шартномасини тузди. Уруш йилларида ҳалок бўлганлар сони 50 мингдан 150 минг кишигача баҳоланади, 1 миллиондан ортиқ қочқин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, хавфсизлик масалалари бўйича масъул олий вакилларнинг халқаро йиғилишида қатнашган Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Марказий Осиё давлатлари ташқи кучлар томонидан босимга учраётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон фуқаролар уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made