Ўқувчилари синфда клип кўрган мактабнинг раҳбарияти ва масъуллари ишдан олинди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари синфхонасида беҳаё клип томоша қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, видеолавҳадаги ҳолат Сардоба туманидаги 5-умумтаълим мактабида содир бўлган.

“Ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдириб, ушбу ҳолат юзага келишига йўл қўйгани учун синф раҳбари, мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда дарс пайтида қарта ўйнаган ўқувчиларнинг ота-онаси жазоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Сирдарё ўқувчи Сардоба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made