Аҳмаджонов Қатарга нега борди?

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов айни кунларда Қатар пойтахти Доҳада бўлиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президентининг нима сабабдан Қатарда эканлигини билиш мақсадида QALAMPIR.UZ Умид Аҳмаджонов билан боғланди.

Маълум бўлишича, Аҳмаджонов Қатар футбол уюшмаси президенти таклифига биноан амалий ташриф билан Қатарга борган.

Айни пайтда Қатарда маҳаллий клублар ўртасида “Қатар амири кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан пойтахт Доҳага бир қатор мамлакатларнинг футбол федерациялари ва нуфузли футбол ташкилотларининг раҳбарлари таклиф этилган.

Умид Аҳмаджонов ташриф давомида Қатар футбол уюшмаси президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ал Таний билан учрашди. Учрашув чоғида футбол борасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. 

ЎФА биринчи вице-президенти учрашув давомида кейинги пайтларда Қатарда футбол жадаллик билан ривож топаётганлигини алоҳида қайд этиб, турли ёшдаги ўсмирлар ва миллий терма жамоалари борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Маълумот учун, “Қатар амири кубоги” финалида “Ал Саад” ва “Ал Дуҳаил” клублари ғолиблик учун майдонга чиқишади.


Мақола муаллифи

Теглар

Умид Аҳмаджонов ЎфА

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг