Ўзбекистон делегацияси яна 4 та Олимпиада лицензиясига эга бўлди

Спорт

image

Токио шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қитъавий лицензион турнирнинг сўнгги куни бошланди. Ўзбекистон вакили Нилуфар Зокирова 200 метр масофага кечган пойгада олтин медаль қўлга киритиш баробарида Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди. Бу Зокированинг фаолиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади.

Осиё лицензион турнирининг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахриёр Маҳкамов байдаркада 1000 метр масофага кечган пойгада олтин медални қўлга киритди ва ушбу натижа билан Маҳкамов Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам сазовор бўлди.

Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирида Олимпиада йўлланмалари ўз эгаларини топмоқда. Аёллар ўртасида кечган яккалик дастурда Анна Пракатен Ўзбекистон делегацияси ҳисобига Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 33-йўлланмани тақдим қилди. 

Академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев ҳам лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этиб, жуфтлик дастурида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада йўлланмалари сони 34 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг