Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 100-ўринни эгаллади

Технология

image

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича дунёнинг 141 мамлакати ичида 100-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Speedtest Global Index веб-хизмати рейтингида маълум қилинган

Рейтингда қайд этилишича, Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойида мобиль интернет орқали ўртача юклаб олиш тезлиги 23,63 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 12,6 Мбит/с ни ташкил қилган. 

Ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасида эса Бирлашган Араб Амирликлари қайд этилган. У ерда сентябрь ойида юклаб олиш тезлиги 211,58 Мбит/с, юклаш тезлиги эса 22,02 Мбит/с бўлган. Қатар 2, Хитой эса 3-ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон мазкур кўрсаткич бўйича умумий рейтингнинг 66, Қирғизистон 88, Тожикистон 136-ўринни банд этган. Манбада Туркманистон ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон рейтинг Ўзбекистон Хитой БАА интернет тезлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг