Ўзбекистоннинг АКТ соҳаси вакилларига МWC 2024 да Huawei’нинг илғор ечимлари таништирилди

Бизнес

image

Испаниянинг Барселона шаҳрида GSMA Ассоциациясининг ҳар йилги Бутунжаҳон мобил конгресси (МWC 2024) иш бошлади. Конгресс доирасидаги тадбирларнинг асосий мавзуси тўлиқ 5G қопламни таъминловчи технологиялари ва алоқа воситалари, сунъий интеллект, индустрия ва ишлаб чиқариш соҳаларини рақамлаштириш каби масалалардан иборат бўлди. Бутун дунёдан, жумладан Ўзбекистондан ташриф буюрган делегациялар форум ва конференцияларда қатнашадилар, шунингдек энг катта инновациялар кўргазмасида бўладилар.

Huawei компанияси MWC нинг доимий иштирокчиси бўлиб, анъанавий тарзда бутун дунёнинг АКТ индустрияси вакиллари учун қатор тадбирларни ўтказади. Конгресснинг биринчи кунида Рақамли технологиялар вазирлиги, тегишли ташкилотлар ва маҳаллий алоқа операторлари вакилларидан таркиб топган делегация Huawei стендида бўлиб, 5G ва 5.5G илғор технологиялари, мазкур ечимларнинг маълумотлар базасида жамланган персоналлаштирилган фойдаланувчи тажрибаси, алоқа операторлари ҳамда экотизим бўйича ҳамкорларга муваффақият келтира оладиган универсал бизнес-моделлар ва саноат иловалари билан танишдилар.

“5G нинг 2019 йилда дастлаб жорий этилган пайтидан бошлаб бугунгача бўлган тараққиёти дунё мамлакатларида рақамли иқтисодиётни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. 2024 йил бу йўлдаги муҳим босқичга айланади, чунки АКТ индустрияси 5G бизнесининг ўсишини қўллаб-қувватлаш ва 5G-Avansed даврини яқинлаштириш учун барча имкониятларни ишга солади. Ўзбекистонда экотизимни А вакиллари томонидан илғор ечимларни ўрганишга бўлган қизиқиш тобора кучаймоқда, шу боис бундай мақомдаги тадбирлардаги иштирок Рақамли Ўзбекистонни ривожлантириш имкониятлари чегарасини кенгайтиришга хизмат қилади. Ўзбекистонда 25 йилдан буён ўз фаолиятимизни юритиб келар эканмиз, биз 5G нинг глобал миқёсдаги ютуқлари билан бўлишиш ва мамлакатда рақамли инфратузилмаларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини биргаликда кўриб чиқиш мумкинлигидан мамнунмиз”, дея фикр билдирди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чэнь Цзякай.

Делегациянинг Huawei компаниясининг кўргазма зонасига ташрифи чоғида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси вице-президенти Ван Шунли билан музокаралар бўлиб ўтди. Узоқ муддатли ҳамкорлик, шунингдек бу ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокамасида асосий мавзу Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани мустаҳкамлаш, 5G технологияларини жорий этиш, узлуксиз қопламни таъминлаш ва шунингдек, рақамли ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлик рейтингини ошириш бўйича истиқболли лойиҳалар бўлди. Тарафлар Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг кўп сонли технологик ҳамкорларини жалб этиш ҳисобига мамлакатда шериклик экотизимини ривожлантириш бўйича келгусидаги ўзаро бирдамликни тасдиқладилар. Делегация вакиллари, шунингдек IT Park нинг глобал аренадаги сўнгги ютуқлари билан бўлишдилар ва IT Park нинг бундай тадбирлардаги иштироки хориж компанияларини Ўзбекистонда бизнес юритишга қизиқтиришда муҳим эканини қайд этдилар.

Барселонадаги 2024 Бутунжаҳон Мобил Конгресси 26–29 февраль кунлари бўлиб ўтади. Huawei компанияси ўз ечимларини Fira Gran Via кўргазмалар мажмуининг биринчи павилёнидаги 1H50 стендида намойиш этади. Батафсил маълумот олиш ва Huawei тадбирларида онлайн иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингизни сўраймиз: huawei.com

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг