Ўзбекистоннинг Олимпиада лицензиялари сони 36 тага етди

Спорт

image

Кеча, 21 апрель куни юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 олимпиячилари сафидан жой олди. Бу йил 40 ёшни қарши оладиган спортчи Қирғизистонда ўтаётган лицензион турнирда япониялик Юри Наказатони мағлуб этди. Ассакалов ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Узур Жузупбековдан устун келиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқди.

Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичларининг якуни бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар номини эълон қилди.

Унга кўра, ўзбекистонлик спортчи Расулжон Абдураҳимов параллель брус йўналишидаги муваффақиятли иштироки орқали фаолиятида иккинчи бор Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиада лицензиялари сони 36 тани ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада Рустам Ассакалов Расулжон Абдураҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made