Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ўсишда давом этмоқда

Жамият

image

Ўзбекистоннинг гарданидаги қарз кўпайишда давом этмоқда. 2023 йилнинг сўнггида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи қарзи қарийб 35 миллиард долларга етган эди. 2024 йилда ҳам ҳукумат хорижий давлат ва халқаро ташкилотлардан кредит жалб қилишда давом этяпти.

2024 йилда тузилган кредит шартномалари

Шу йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида кредит шартномаси имзоланган. Шартномага кўра, Япония Ўзбекистонга 37 миллиард иена (246,2 миллион АҚШ доллари) миқдорида имтиёзли кредит ажратган. Кредит 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр, йиллик 1,8 фоиз ставка билан берилган.

5 апрель куни Ўзбекистон Германия тараққиёт банкидан 150 миллион евро кредит олди. 20 апрель санасида эса Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди.

Юқорида келтирилган ҳар учала қарз  маблағлари “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган “Барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланишни қўллаб-қувватлаш дастурини” амалга оширишга йўналтирилиши айтилган. Бу энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги ва иқлимни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.

Йўлларни таъмирлаш учун 240 миллион доллар

2023 йилнинг 29 декабрь куни Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга ички йўлларни таъмирлаш учун 240 миллион доллар миқдорида 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга кредит ажратган. Маълумотларга кўра, маблағ ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жами 110 км узунликдаги цемент-бетон қопламали йўллар қурилади.

240 миллион долларлик қарз 2048 йилда 303 миллион доллар миқдорида қайтарилади. Лойиҳани ўз вақтида сифатли амалга ошириш ҳамда қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича Автомобиль йўллари қўмитаси ва “Автойўлинвест” агентлиги масъул этиб тайинланган. 

Ўзбекистоннинг ташқи қарз статистикаси

2023 йилнинг якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 29 млрд 636 млн долларни ташкил этган эди (ЯИМга нисбатан 38,9%). 2024 йилда жалб этилган кредитларни ҳисобга олганда қарз миқдори 30 миллиард доллардан ошган. Энг юқори қарз улуши давлатлар кесимида Хитой ҳиссасига тўғри келади (3,7 млрд доллар).


Мақола муаллифи

Теглар

Кредит Ташқи қарз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made