UzWaterAware: Германия бўйлаб 10 кун

Жамият

image

Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқининг кўмаги остида амалга оширалаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида ўзбекистонлик бир қатор ОАВ ходимлари ва илмий тадқиқот институтлари вакилларига 4-13 май кунлари Германияга сафар қилдилар. Унда QALAMPIR.UZ мухбири ҳам иштирок этди. 

 

Экология, табиат неъматлари, хусусан, сувга бўлган ҳурмат борасида Германия ва немис халқи дунёда алоҳида эътироф этилади. Сувни тежаб ишлатиш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш немис халқининг қон-қонига сингиб кетган. Қолаверса, мамлакатда чиқитга чиққан, ишлатиб бўлинган ичимлик сувидан ҳам шунчаки воз кечиб юборилмайди. Аксинча, у замонавий дастгоҳлар ёрдамида қайта ишланиб, яроқли ҳолга келтирилади ва ундан яна фойдаланиш мумкин бўлади. 

10 кунлик сафар давомида ўзбекистонлик ОАВ ходимлари ва мутахассислар Германиянинг сувни тежаш ва уни қайта ишлаш, одамларда экология бўлган муносабатни ўзгартиришда янги методлар юзасидан тажриба алмашдилар. 

Улар 10 кун давомида Берлин, Лейпциг, Бремен, Эссен, Дюссельдорф  шаҳарларида Атроф-муҳит,  табиатни муҳофаза қилиш ва ядро хавфсизлиги бўйича федерал вазирлиги, Berlin Water Works сувни қайта ишлаш заводи, Deekeling Arndt Advisors DAA компанияси, Вупперталь иқлим, атроф-муҳит ва энергия институти, Water Integrity Network жамғармасида, Истиқболли барқарорлик тадқиқотлари институти, Халқаро бошқарув ва IMW иқтисодий билимлар бўйича Фраунгофер маркази, BORDA – Халқаро тадқиқотлар ва тараққиёт Бремен ассоциацияси, Бремен шаҳридаги ЮНЕСКОнинг дунё маданий мерослари қаторига киритилган собиқ кўмир конида бўлдилар. 

Мазкур учрашувлар давомида орттирилган билимлар ва олинган таассуротлар ҳақидаги мақолаларни тақдим этиб борамиз.


Фотомухбир Асқар Якубов


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

4.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг