“Жигули”нинг юк машинаси билан тўқнашувида бир оиланинг 2 аъзоси ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 4 май куни соат 19:30 да Самарқанд вилоятининг Ургут туманида енгил автомобилнинг юк машинаси билан тўқнашуви натижасида бир оиланинг 2 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ “Тинчлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида юз берган. Ҳайдовчи 27 ёшли Ф.Р.нинг бошқарувида бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон Республикаси йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 29 ёшли З.А. бошқарувидаги “Газ-5327” русумли юк автомашинасининг ўнг ён томонига урилган.

Тўқнашув натижасида “Газ-5327” русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н. оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг