Яшнободда Lacetti ва Nexia-1 тўқнашди (видео)

Жамият

image

Бугун, 15 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Lacetti ва Nexia-1 тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
 
Қайд этилишича, соат 12:20 лар атрофида Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида Lacetti ҳамда Nexia-1 русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган. Ушбу бахтсиз воқеа оқибатида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар  масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз", дейилади хабарда.

Мадина Отабоева 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made