Ереван ва Москва ўртасида муаммолар бор – Мирзоян 

Олам

image

Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатларда баъзи муаммолар мавжуд ва уларни ҳал қилиш учун мамлакатлар мулоқот олиб бормоқда. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян “Al-Jazeera” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Арманистон-Россия муносабатлари контекстида маълум муаммолар ва масалалар мавжуд. Ҳа, биз бу масалалар бўйича мулоқот қиламиз. Улар орасида тўлиқ ўзаро тушунишни талаб қиладиган масалалар ҳам бор, лекин менимча, бундай муаммолар ҳар томонлама мавжуд”, дейди дипломат.

Арманистоннинг КХШТга аъзолиги мавзусига тўхталар экан, у "ташкилотнинг ишлаш механизмлари" зарурлигини таъкидлади. 

“КХШТ ҳарбий-сиёсий иттифоқ бўлиб, аъзо давлатлар чегараларини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Тегишли жавобнинг йўқлиги арман жамиятида саволлар туғдирди ва биз бузилган механизмнинг бир қисми бўлишни хоҳламаймиз”, дейди вазир.

Шунингдек, у Ереваннинг Озарбайжон ва Туркия билан барча минтақавий транспорт инфратузилмаларини блокдан чиқаришга тайёрлигини маълум қилди. 

“Биз ишонамизки, агар блокдан чиқарилса, бу нафақат минтақа мамлакатларига иқтисодий фаровонлик нуқтаи назаридан фойда келтиради, балки минтақада тинчлик ўрнатишнинг муҳим омилига айланади”, дея қўшимча қилди Арманистон ТИВ раҳбари.

Маълумот учун, февраль ойида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат КХШТдаги иштирокини амалда музлатиб қўйганини айтган эди. У КХШТ Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можарога муносабатини ойдинлаштирмаса, Ереван ташкилотни тарк этиши ҳақида огоҳлантирди.

9 март куни республика Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян мамлакат расмийлари сўнгги йиллардаги воқеаларни ҳисобга олиб, “янги имкониятлар”, жумладан, Европа Иттифоқига қўшилиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди. Европарламент Арманистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича резолюцияни қабул қилди ва Европа Иттифоқини мамлакатга номзод мақомини бериш масаласини кўриб чиқишга чақирди. Апрель ойида Мирзоян Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон Арарат Мирзоян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made