Европа Иттифоқи биринчи марта исроиллик кўчманчиларга қарши санкциялар киритди

Олам

image

Европа Иттифоқи Ғарбий Соҳилда фаластинликларга нисбатан зўравонлиги учун тўртта “экстремист” исроиллик кўчманчига ва иккита тураржой ташкилотига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда кеча, 19 апрель куни ЕИ баёноти эълон қилинди.

“Бу шахслар ва ташкилотлар фаластинликларга қарши инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши учун жавобгардир", деб эълон қилди Евроиттифоқ.

Гап қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомалалар, шунингдек, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг мулки, шахсий ва оилавий ҳаётига бўлган ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида бормоқда.

Фаластинликларга қилинган ҳужумлар учун "радикал" Lehava ва Hilltop Youth гуруҳлари, уларнинг асосчилари Меир Эттингер ва Элиша Йеред, шунингдек, кўчманчилар Нериа Бен Пази ва Йинон Левига нисбатан санкциялар қўлланилди. Уларнинг Европа Иттифоқига кириши тақиқланган ва уларнинг активлари музлатиб қўйилади.

Шу куни АҚШ Молия вазирлиги ҳам фаластинликлар билан тўқнашувлар фонида санкциялар киритди. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига киритилган икки радикал исроиллик кўчманчига молиявий ёрдам кўрсатган иккита ташкилотга нисбатан жазо чоралари қўлланилган. 

"Бундай ҳаракатлар Ғарбий Соҳилдаги тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка путур этказади", дейди АҚШ Молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо.

Бундан ташқари, Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг ишончли одами ҳисобланган Lehava гуруҳи раҳбари Бен-Сион Гопштейнга нисбатан жазо чоралари қўлланилган. Чекловлар Қўшма Штатлардаги активларни блокировка қилишни, шунингдек, АҚШдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг санкциялар реестрига алоқадор шахслар билан бизнес юритишини тақиқлашни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made