Европада энг кам гол ўтказиб юборган клуб маълум бўлди

Спорт

image

2019/20 йилги мавсумдан буён Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатда 129 та гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда “Marca" хабар берди.

“Қироллик клуби”нинг ҳимояси Европа чемпионатларидаги клублар орасида энг яхши натижани қайд этиб турибди. Ўтган тўрт мавсумда “Реал” 167 учрашувда 129 та гол ўтказиб юборди. Шундай қилиб, жамоа ҳар бир учрашувда ўртача 0,77 гол қўйиб юборган. 2-ўриндан 155 учрашувда 139 та гол ўтказиб юборган ПСЖ жой олди – 0,89. “Атлетико” 166 ўйинда ўтказиб юборилган 141 гол билан 3-ўринни банд этди – 0,84.

Жорий мавсумга келсак, “Реал” 15 ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди, бу клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Зинедин Зидан қўл остидаги жамоа 2019/20 йилги мавсумда дарвозасидан 15 ўйинда 11 та гол қўйиб юборган ва бу бугунга қадар жамоанинг энг яхши натижаси бўлиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” келгуси йил ёзги трансфер ойнасида ПСЖ аъзоси Киллиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди. 

2024 йил 1 январигача франциялик футболчи ПСЖ билан шартномасини узайтирмаса, “Реал” Мбаппе трансфери бўйича музокараларни бошлайди ва унга бир қарорга келиш учун 15 кун муҳлат беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Атлетико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made