Ҳайдовчилар диққатига! Қайси қоида бузилса, қанча жарима тўланишини биласизми?

Бу қизиқ

image

Орамизда ўз шахсий автомашинасига эга бўлган ёки бошқа ҳолатларда маълум транспорт воситаларини бошқарадиган одамлар жуда кўп. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам йўл ҳаракати қоидалари ва унинг ортидан бажарилиши шарт бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисида тўлиқ маълумотга эга эмас. Бу эса ҳар доим катта муаммоларга сабаб бўлган. Хўш ушбу ҳолатларни олдини олиш учун нима қилиш керак?

Аввало транспорт воситаларидан мунтазам фойдаланадиганлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарима ва жавобгарликлар тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим. Бу бир қанча муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. Сабаби жарима миқдорини кўрган ва билган ҳайдовчилар камдан-кам ҳоллардагина қоидабузарликка йўл қўяди.

Қуйида 2018 йил 1 ноябрда тасдиқланган жарималар миқдори келтирилган.

•  ТВ бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан, мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилмаса – 101.365 сўм;

•  Тормоз тизим, руль бошқарови, уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсати бўлмай ткриб қайта жиҳозланган транспорт воситалари бошқарилса – 202.730 сўм;

•  Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситалари бошқарилса ёки давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган бўлса – 1.013.650 сўм;

•  Юк ташиш ва шатакка олиш қоидалари бузилса – 1.013.650 сўмдан 3 040 950 сўмгача;

•  Кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган транспорт воситаларидан, худди шунингдек, ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланилса – 202.730 сўмдан 405 460 сўмгача;

•  Транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш қоидаси бузилса – 608.190 сўм;

•  Транспорт воситасини бошқаришда унинг салони олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан теле, видеодастурлар томоша қилиш учун фойдаланилса – 202.730 сўм;

•  Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 км дан кўп бўлмаган катталикда ошириб юборилса – 202.730 сўм;

•  Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 км дан кўп бўлмаган катталикда ошириб юборилса – 1.824.570 сўм;

•  Светофорнинг ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларига бўйсунмаса – 405.460 сўм;

•  Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидалари бузилса – 608.190 сўм;

•  Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашилса – 608.190 сўм;

•  Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи барча зарурий ҳужжатларисиз бошқарилса -  202.730 сўм;

•  Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахслар транспорт воситаларини бошқаришса, бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқариш топширилса – 1.013.650 сўм;

•  Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқарса – 202.730 сўм;

•  Транспорт воситасини маст холатда бошқарса - 5 068 250 сўмдан 8 190 200 сўмгача;

•  Транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланилса – 405.460 сўмдан 1.013.650 сўмгача.

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш нафақат ўз соғлигингизга етиши мумкин бўлган турли зарарлардан ҳимоялайди, балки жаримага тўланадиган пулни ўз оилангиз учун сарфлашингизга имконият яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳайдовчилар

Баҳолаганлар

11148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг