Разведка Россиянинг АҚШ ҳарбийлари ўлимига алоқадорлигини рад қилди

Олам

image

Америка разведкаси Россия Афғонистондаги АҚШ аскарларини ўлдириши учун “Толибон” жангариларига мукофот ваъда қилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

“Разведка ушбу ахборот ишончли бўлмагани учун менга ёки вице-президентга бу ҳақда хабар беришмаганини маълум қилди. Бу Россиянинг навбатдаги уюдирмаси, балки “The New York Times” газетасининг республикачиларни ёмон кўрсатиш учун уюштирган ёлғони”, деган Оқ уй хўжайини.

Аввалроқ, “New York Times” газетаси ўз манбасига таянган ҳолда, Россия ҳарбий разведкаси гўёки толиблар билан боғлиқ жангариларга Афғонистондаги Америка аскарларига ҳужум қилиш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар қилган эди. Нашр “аноним манба”дан бошқа ҳеч қандай далил келтирмаган. Шу билан бирга, нашр разведка Президентни эҳтимолий ҳужумдан бир неча ой аввал огоҳлантирганини таъкидлаган.

Трамп бундай ҳужумдан хабари бўлмаганини маълум қилди. АҚШ етакчиси барча нашр маълумотини инкор қилаётганини, шунинг учун "аноним манба" кимлиги ошкор қилиниши кераклигини айтиб ўтди.

Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ёлғон деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Россия Толибон разведка

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг