Зеленский Украина Исроилдек ҳимоя қилинмаётганидан ёзғирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО давлатларини Украинани худди Исроилга Эрон ҳужуми пайтида қилганидек ҳимоя қилишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, етарлича самарали ҳаво мудофааси Украина энергетика тузилмасининг муҳим объектларини ҳужумлардан ҳимоя қила олади, бироқ Россия ҳужумларининг интенсивлиги кўпроқ бирдамликни талаб қилади.

“Исроилни ҳимоя қилиш орқали эркин дунё бундай бирлик нафақат мумкин, балки 100 фоиз самарали эканини намойиш этди. Иттифоқчиларнинг қатъий ҳаракатлари террорнинг муваффақияти ва инфратузилмани йўқотишнинг олдини олди. Исроил каби НАТО аъзоси бўлмаган Украинани террордан ҳимоя қилишда ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу эса 5-моддани фаоллаштиришни талаб қилмайди, фақат сиёсий ирода етарли”, дея ёзган Зеленский.

Қайд этиш жоиз, Эроннинг 14 апрель, якшанбага ўтар кечаси ҳужуми чоғида Исроилга учирилган учувчисиз самолётлар ва қанотли ракеталарнинг бир қисми Британия ҳарбий-ҳаво кучлари ёрдамида Америка кучлари томонидан уриб туширилди.

Шундан сўнг, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерондан нега Британия кучлари Украина осмонида учувчисиз учоқларни худди шундай тарзда уриб тушира олмагани сўралган.

Унинг айтишича, бу НАТО қўшинлари ва Россия армияси ўртасидаги тўғридан тўғри тўқнашув бўлиб, хавфли эскалацияга олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made