Жанубий Корея Ўзбекистондаги боғчаларга 2000 та пианино етказиб берди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил ноябрь ойида Жанубий Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида қатор муҳим келишувларга эришилган эди.

Хусусан, “BooyoungHousingCo LTD” компанияси билан Ўзбекистондаги таълим муассасалари учун 2000 дона замонавий рақамли пианинони беғараз етказиб бериш бўйича битим имзоланган.

Бинобарин, ўтган йилдан ана шундай мусиқа асбобларини Ўзбекистонга юбориш бошланди.

Бугун рақамли пианиноларнинг охирги туркуми қабул қилиб олинди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда мактабгача таълим, халқ таълими вазирлари, педагоглар, ўқувчи ва тарбияланувчилар, қолаверса, “BooyoungHousingCo LTD” компанияси раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.

Мактабгача таълим вазири Агреппина Шин “BooyoungHousingCo LTD” компанияси, хусусан, унинг президенти Ли Жонг Кеунга ўзбекистонлик болаларга инновацион чолғу созларини тақдим этгани учун миннатдорлик билдирди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳа мактабгача таълим ёшидаги болаларга бадиий-эстетик тарбия ва мусиқа таълимини беришда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, замонавий рақамли пианинолар ҳозиргача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги МТМларга етказиб берилди ва бу жараён бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Бу эса Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта ташаббусдан бири —  ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг