Жанубий Кореядаги ёнғинда жабрланган ўзбекистонлик иккинчи талаба ҳам вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 май куни Сеул шаҳридаги “Ҳанил” шифохонасида 9 майда содир бўлган ёнғин оқибатида куйиш жароҳатларини олган Ўзбекистон фуқароси Мутал Юлдошев вафот этди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси Мутал Юлдошев ва акаси Фарход Юлдошев ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдошев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

TIV

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг