Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 13 апрель куни эрталаб Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қорақалпоғистонлик икки нафар фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Сўлоқли” маҳалласи ҳудудидан ўтган Тошкент-Термиз М-39 йўлининг 998-километрида “Yutong” автобуси “Howo” русумли юк машинасининг орқасидан урилган. Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли ҳамда Мўйноқ туманида яшаган 2 нафар фуқаро олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. 

Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳри ва Тахиатош туманида яшовчи 3 киши ҳамда 1 нафар франциялик турли даражада жароҳат олган. Тиббий ёрдамга муҳтожларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. Ҳудудда автобуснинг бошқа йўловчиларини манзилларига етказиш чоралари кўриляпти.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 апрель куни Тошкентда 19 ёшли “права”сиз ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жиззах вафот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made