Жиззахда ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчи жазоланди

3-саҳифа

image

Жиззах вилояти Зомин туманида ўқувчига тарсаки туширган ўқитувчи жазоланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Болалар омбудсманига калтак еган ўқувчининг онасидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда она 2023 йилнинг 26 декабрь куни мактабда ўқитувчи С.М  ўғлининг (7-синф ўқувчиси) юз қисмига бир неча бор тарсаки уриб, уни турли номақбул сўзлар билан ҳақорат қилганини билдирган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида Мактабгача ва мактаб таълим вазири мазкур ҳолатни атрофлича ўрганди. Жиззах вилояти Зомин тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг тегишли мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилиб, мазкур умумий ўрта таълим мактаб директорининг буйруғига асосан С.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 23 январдаги жиноят ишлари бўйича Зомин туман судида ўқитувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, С.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 52-моддасини (Енгил тан жароҳати етказиш) содир этган деб топилган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баровари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида инглиз тили ўқитувчиси ўқувчига телефон улоқтириб, унинг бошини ёриб қўйганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made